Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Реал Мадрид" аутсайдер жамоага ютқазиб қўйди

"Реал Мадрид" аутсайдер жамоага ютқазиб қўйди

Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионатининг 2025/26 йилги мавсуми 30-тури доирасида сафарда «Мальорка»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашув «Визит Мальорка Эстади» стадионида бўлиб ўтди.

Мезбонлар сафида голларни Мануэль Морланес ва Ведат Муричи киритган бўлса, мадридликлардан Эдер Милитао ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа, «Реал»нинг Ла Лигадаги кетма-кет учта ғалабадан иборат серияси якунланди. Жамоа 69 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

«Мальорка» эса 31 очко билан 17-поғонадан жой олган.

Испания Ла Лигаси. 30-тур
04.04.2026 | 19:15
«Visit Mallorca Stadium», Пальма-де-Мальорка

«МАЛЬОРКА» — «РЕАЛ МАДРИД» — 2:1
Голлар:
Ману Морланес 41’ (1:0), Эдер Милитао 88’ (1:1), Ведат Муричи 90’ (2:1).

«Мальорка»: Роман, Мохика, Маскарель, Вальент, Маффео, Дардер, Морланес (Джозеф, 70), Кошта (Лопес, 70), Пабло Торре (Вирхили, 70), Муричи, Лувумбу (Санчес, 81).

«Реал Мадрид»: Лунин, Каррерас, Хейсен (Эдер Милитао, 59), Рюдигер, Трент Александр-Арнольд, Арда Гюлер (Питарч, 72), Камавинга (Беллингем, 60), Тчуамени, Мануэль Анхель (Винисиус Жуниор, 59), Мбаппе, Браим Диас (Франко Мастантуоно, 76).

Огоҳлантиришлар: Хейсен (47), Роман (66), Вальент (84), Маффео (90), Мастантуоно (90).

Киритилди: Бугун 06:00. Ўқилди: 444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!