Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Реал» ҳужумчиси Моуриньони ҳайратда қолдирди

«Реал» ҳужумчиси Моуриньони ҳайратда қолдирди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия ўз жисмоний ҳолати билан жамоадошлари ва мураббийлар штабини лол қолдирди.

Diario AS хабарига кўра, 22 ёшли футболчи мавсумолди тайёргарликни ажойиб ҳолатда бошлаган ва машғулотларда барчани ҳайратга солган. Испаниялик ҳужумчи клубда қолиб, янги бош мураббий Жозе Моуриньога ўз салоҳиятини исботламоқчи.

Ўтган мавсумда Гонсало Гарсия асосий таркибда камдан-кам майдонга тушган – одатда у Килиан Мбаппенинг ўринбосари сифатида ҳаракат қилган. Миш-мишларга кўра, июнь ойида «қироллик клуби»ни бошқарган Моуриньо Гарсиянинг сотилишига аллақачон тўсқинлик қилган, чунки у футболчи олдиндаги мавсумда жамоага керак бўлишига ишонади.

Киритилди: 23:49 17.07.2026. Ўқилди: 6452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!