Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Реал"га италиялик машҳур мураббий тайинланиши мумкин

"Реал"га италиялик машҳур мураббий тайинланиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби испаниялик Альваро Арбелоанинг ўрнини эгаллайдиган янги бош мураббий изламоқда. "Қаймоқранглилар" ўз эътиборини Италия А Сериясига қаратди.

Corriere dello Sport нашри берган маълумотларга кўра, "қироллик клуби"нинг қизиқишлари доирасида "Милан"нинг амалдаги устози Массимилиано Аллегри бор. Мутахассис 2025/2026 йилги мавсум якунланганидан кейин "Реал"га таклиф этилиши мумкин.

Аллегрининг "россонерилар" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг қўл остида Милан жамоаси Италия чемпионатининг жорий мавсумида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" мавсум давомида Хаби Алонсони истеъфога чиқарган эди.

Киритилди: 17:42 04.03.2026. Ўқилди: 1940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар