Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

"Реал" футболчиси билан шартномани узайтирди

"Реал" футболчиси билан шартномани узайтирди

Мадриднинг “Реал” клуби бразилиялик ҳимоячи Эдер Милитао билан шартномани 5 йилга узайтирди. Бу ҳақда инсайдер Нейтан Гиссинг хабар берди.

“Қаймоқранглилар” “Ливерпул”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлган Чемпионлар лигаси финалидан кейин томонлар янги шартнома бўйича келишиб олишганини маълум бўлганди.

24 ёшли марказий ҳимоячи "Қироллик клуби"га 2019 йилнинг июль ойида келиб қўшилган эди. Футболчи ўтган мавсумда "Реал" сафида Ла Лигада 34 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:39 05.07.2022. Ўқилди: 2002 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!