Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Равшан Эрматов лавозимидан озод этилди

Равшан Эрматов лавозимидан озод этилди

Президентнинг тегишли фармони (ПФ-6203, 09.04.2021й) асосида Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири лавозимига тасдиқланди;

👉 Шунингдек, Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-5069, 09.04.2021й) асосида:

➖ Улуғбек Ахмадович Азамов туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
➖ Абдулазиз Ўролбоевич Ақкулов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига; 
➖ Авазжон Қудратиллаевич Каримов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига; 
➖Зариф Очилович Казаков туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

👉 Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-5067, 09.04.2021й) асосида бошқа ишга ўтиши муносабати билан жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Сайфиддинович Эрматов  ҳамда жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Нодир Хужамқулович Муротов лавозимидан озод этилди;

👉 Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-5068, 09.04.2021й) асосида бошқа ишга ўтиши муносабати билан Фахриддин Умарович Давруков Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Киритилди: 16:32 10.04.2021. Ўқилди: 13729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!