Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ravon автомобилларини Россияга етказиб бериш тикланади

Ravon автомобилларини Россияга етказиб бериш тикланади

Ўзавтосаноат компанияси раҳбарияти Ravon автомобилларини Россия автобозорига етказиб бериш давом эттирилиши ҳақида хабар берди. Ўзбекистон машина моделлари ўтган йилнинг майидан бошлаб етказиб берилмаётганди, бунга нархларни қайта кўриб чиқиш ва концерн бизнес сиёсатидаги ўзгаришлар сабаб сифатида кўрсатилган, деб хабар қилмоқда actualnews.org.

Ўзавтосаноат ўтган йили Ravon автомобилларини нафақат Россияга, балки бошқа хорижий бозорларга ҳам етказиб беришни тўхтатди. Эндиликда компания аввалдан тарк этишга мажбур бўлган барча ҳудудларда сотувларни тикламоқда.

Бу йил Ravon автомобиллари айрим ташқи бозорларда бироз ошган қиймат билан пайдо бўлди. Компания нарх ўзгариши товар савдоси даражасига қандай таъсир қилганини тушуниш учун бир мунча вақт давомида мижозлар кайфиятини кузатиш ниятида. Россиялик автодилерларнинг таъкидлашича, Ўзбекистондан автомобиллар етказиб берилганми ёки бу Қозоғистонда йиғилган машина комплектларими, бу борада ҳозирча вазият тушунарсиз.

2017 йилда Костанайдаги автозавод Ravon R3 седанларини йиғишга киришди, 2018 йилнинг биринчи ярмида қарийб 400 машина чиқарилди. 2019 йил арафасида уларнинг тахминан ярми Россияда сотувга чиқаришга мўлжалланганлиги маълум бўлди.

Россияликлар 2017 йилда 4,58 мингта Ravon автомобилларини сотиб олишди. Компаниянинг айланмаси 2,07 млрд рублни ташкил этган (30,5 млн. АҚШ доллари).

Kun.uz

Киритилди: 16:18 10.01.2019. Ўқилди: 1421 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!