Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Расул Кушербаев: "Яна ўша гап — бузилиш эпидемияси"

A A A
Расул Кушербаев: "Яна ўша гап — бузилиш эпидемияси"

Яна ўша гап "бузилиш эпидемияси".

Бу гал фуқароларга қонуний берилган ерларни ноқонунийга чиқариб, суд қарорисиз ўзбошимча бузиб ташлаш ҳолати.

Суд ҳам, жазоловчи ҳам, ижрочи бузувчи ҳам битта. Қонунларни аҳволини кўр.

Буни иккиюзламачилик дейишади.

Аммо бир гап: мен билган давлат лафзини бузмайди, фақат  яхши кўринаман, орден оламан деб, одамлар манфаатидан кўз юмадиганлар бузади.

Аламлиси фуқаролар ниқобсиз юргани ёки  бир ИИБ ходимининг ҳужжатингни кўрсат, деган талабини бажармагани учун керак бўлса қамалаяпти, лекин фуқаро пешона тери билан қурган бино зўрлик билан судсиз  бузилса ҳам шундай ёндошув бўлиш ўрнига йўқ жойдан яна фуқаро айбдор бўлиб чиқаяпти. Қонунбузар, ўзбошимча, дангаса... Мана бу ҳақиқий адолатсизлик.

Қойил, биз мана шундай жамиятда яшаяпмиз ва унда масъулларимиз инсон ҳуқуқларини барча нарсадан устун қўйишади!

Хуллас оддий фуқароларга хос  мардлик ва холислик  етишмаяпти масъулларимизда.

P/S: Халқни чалғитаяпти, асоссиз популистлиқ қилаяпти, бундан унинг шахсий манфаати бор, деган гаплар чиқиб қолса рози бўлинглар!
Ростанам шахсий манфаатим бор- ўткинчи ҳаётда озгина бўлса ҳам одамлар ишончини оқлаш.

Расул Кушербаев

Киритилди: 19:00 30.04.2020. Ўқилди: 3552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!