Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Расман! Зидан Франция терма жамоасини бошқаради

Расман! Зидан Франция терма жамоасини бошқаради

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан янги иш ўрнига эга бўлди. 54 ёшли мутахассис Франция миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерациясининг ижтимоий тармоқларида маълум қилинди.

Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Жамоа бош мураббийи лавозимида Зинедин 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг ўз фаолиятини якунлаган Дидье Дешамнинг ўрнини эгаллади.

Шимолий Америкада бўлиб ўтган ўтган мундиалда Франция терма жамоаси ярим финал босқичигача етиб борди. Финалга бир қадам қолганда «учранглилар» Испания терма жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса французлар Англияга имкониятни бой беришди — 4:6.

Киритилди: 15:05 28.07.2026. Ўқилди: 320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!