Мадрид клуби 34 ёшли ҳимоячи жорий мавсум якунида жамоадан кетишини эълон қилди.
Карвахаль «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади — испаниялик футболчи 2002 йилдан бери клуб тизимида бўлиб, 2013 йилдан буён асосий жамоада тўп тепиб келаётган эди.
Мадрид клуби таркибида Дани 450 та ўйин ўтказди ва 27 та совринни қўлга киритди. Улар орасида 6 та Чемпионлар лигаси кубоги, 4 та Ла Лига чемпионлиги ва иккита Испания кубоги бор.