“Сантос” клуби ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоаси бош мураббийи 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун бош мураббий Карло Анчелотти рўйхатга олган футболчилар қаторидан жой олди.
Неймар Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Унинг ҳисобида 79 та гол бор. У “селесао”нинг асосий жамоасида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. 34 ёшли футболчи, шунингдек, терма жамоа таркибида 128 та учрашувда 59 та голли узатма муаллифига айланган.
Футболчи жорий мавсумда “Сантос” сафида 15 та ўйинда 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчи бундан аввал “Барселона”, “ПСЖ” ва “Ал-Ҳилол” клубларида фаолият юритган.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон cеҳмпионатининг гуруҳ босқичида бразилияликлар “C” гуруҳида Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Мундиал 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан шартномасини 2030 йилгача узайтирган эди.