Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Расман: Элдор Шомуродов «Башакшеҳир» билан янги шартнома имзолади

Расман: Элдор Шомуродов «Башакшеҳир» билан янги шартнома имзолади

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов фаолиятини Туркиянинг «Башакшеҳир» клубида давом эттирадиган бўлди.

Ўтган мавсум ижара асосида истанбулликлар сафига "Рома"дан жалб қилинган Элдор Шомуродов бўйича шартномада кўзда тутилган мажбурий сотиб олиш бандини амалга оширди. Шу тариқа, ҳамюртимиз «Башакшеҳир»нинг тўлақонли аъзосига айланди.

Шунингдек, "Истанбул Башакшеҳир" Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори билан янги икки йиллик шартнома имзолади.

"Клуб Элдор Шомуродовга тўқ сариқ ва бинафша рангли либосда янада катта муваффақиятлар тилайди ҳамда ушбу ҳамкорлик ҳам жамоа, ҳам футболчи учун самарали бўлишига умид билдиради", — дейилади «Башакшеҳир» матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Киритилди: 13:58 05.07.2026. Ўқилди: 883 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!