2025 йил январь-июнь ойларида мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун малака тоифа синовлари ўтказилади.
Синовлар фанлар бўйича турли кунларга белгиланган:
➖ 15–16 апрель — Рус тили, География;
➖ 17 апрель — Тарбия, Ҳуқуқ асослари, Психологлар;
➖ 18–21 апрель — Чет тиллари (инглиз, француз, немис ва бошқалар);
➖ 22–24 апрель — Ўзбек тили ва адабиёти;
➖ 25–26 апрель — Жисмоний тарбия, Мусиқа, Санъат, Технология;
➖ 28–29 апрель — Математика;
➖ 30 апрель – 1 май — Биология, Кимё, Физика;
➖ 2–7 май — Бошланғич таълим;
➖ 8 май — Тарих;
➖ 10 май — Қўшимча фанлар ва махсус педагоглар;
➖ 12 май — Информатика;
➖ 13–14 май — Мактабгача таълим ходимлари;
➖ 15–16 май — Қорақалпоқ тили;
➖ 15 май куни — Касбий сертификат синови ҳам ўтказилади.