Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Расман. Андрес Иньеста мураббийлик фаолиятини бошлади

Расман. Андрес Иньеста мураббийлик фаолиятини бошлади

Андрес Иньеста мураббийлик фаолиятини бошлади.

БААнинг «Галф Юнайтед» клуби 42 ёшли мутахассис бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. Иньеста аллақачон «А» тоифали мураббийлик лицензиясини қўлга киритган. Энди Андрес тажриба орттиради ва энг юқори тоифа — «Pro» лицензиясини олиш устида ишлайди.

«Галф Юнайтед» клуби 2019 йилда ташкил этилган. Айни дамда жамоа БАА футбол дивизионларида иккинчи ўринда турувчи лигада иштирок этмоқда. Иньестанинг тайинланиши бўйича тарқатилган матбуот хабарида «Галф Юнайтед» узоқ муддатли лойиҳа қураётганини таъкидлайди.

Киритилди: 23:30 01.06.2026. Ўқилди: 1148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар