Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Расман: Андони Ираола — «Ливерпуль»нинг янги бош мураббийи!

Расман: Андони Ираола — «Ливерпуль»нинг янги бош мураббийи!

«Ливерпуль» Андони Ираолани бош мураббий этиб тайинлади.

43 ёшли басклик мутахассис бу лавозимда Арне Слотнинг ўрнини эгаллади ва «қизиллар» билан шартнома имзолади. Келишув тафсилотлари клуб томонидан ошкор қилинмаяпти.

Андони 2023 йилдан буён «Борнмут»ни бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида клуб АПЛда 12, 9 ва 6-ўринларни банд этди. У шунингдек, Кипрнинг АЕК ҳамда Испаниянинг «Мирандес» ва «Райо Вальекано» жамоаларига ҳам устозлик қилган.

Футболчи сифатида Ираола деярли бутун фаолиятини «Атлетик Бильбао»да (2003-2015) ўтказган ва «Нью-Йорк Сити» клубида ҳам тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» 2025/26 йилги мавсумни совринларсиз якунлади. Клуб Премьер-лигада 5-ўринни эгаллади, бироқ қўшимча йўлланма эвазига Чемпионлар лигасига йўл олди.

Расман: Андони Ираола — «Ливерпуль»нинг янги бош мураббийи!

Киритилди: 23:41 04.06.2026. Ўқилди: 179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!