Бразилия ҳайвонот боғида яшайдиган рассом шимпанзе Жимми ўзининг жуда кўп мухлисларига эга. Ҳатто кейинги йили у ўзининг кўргазмасини ҳам уюштирмоқчи.
26 ёшли шимпанзе Жимми Нитероя ҳайвонот боғининг тарбияланувчиси сифатида улкан талант эгаси ҳисобланади – у холстга чўткача ёрдамида сурат солади.
Маймуннинг бу ижодий қобилиятини меҳмонлардан бири Рочед Себа сезиб қолди. Ҳафтада уч марта у Жиммига краскалар ва холст келтириб туради. Маймуннинг картиналарида Себа фақат абстракционизмни кўрмайди. Ҳатто унинг расмларидан бири шимпанзенинг автопортретига ҳам ўхшаб кетади.
Расм чидаётган маймун ҳайвонот боғига жуда кўп меҳмонларни жалб этмоқда.
Жиммининг портфолиосида бир кўргазмага етгулик суратлар йиғилиб қолди. 20 тадан иборат суратлар экспозицияси намойиши кейинги йилда ўтказилиши режалаштирилган.
Manba: Associated Press