Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Рақобатда Tesla ва BYDга мағлуб бўлган Volkswagen Германиядаги заводларини ёпишни ва 15 минг ишчини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда

Рақобатда Tesla ва BYDга мағлуб бўлган Volkswagen Германиядаги заводларини ёпишни ва 15 минг ишчини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда

Германиянинг Volkswagen автоконцерни заводларининг ёпилиши муносабати билан 15 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатиши мумкин.

Бу ҳақда душанба куни Bloomberg агентлиги Jefferies молиявий компанияси таҳлилчилари маълумотларига таяниб хабар берди.

Бу Volkswagenга тахминан 4,4 миллиард долларга тушиши мумкинлиги таъкидланганидек, заводларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун автомобиль ишлаб чиқарувчиси кузатув кенгашининг розилиги талаб қилинмайди. Касаба уюшмалари "иш ҳақи масалалари бўйича норозилик билдириши мумкин, аммо заводларнинг ёпилиши ва ишдан бўшатилишига қарши эмас".

Сўнгги пайтларда Volkswagen Американинг Tesla компанияси ва баъзи Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилари, жумладан BYD томонидан катта харажатлар ва қаттиқ рақобатга дуч келмоқда, дея қўшимча қилади нашр.

Bloomberg аввалроқ Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилари, жумладан, Bloomberg ва Volvo электромобиллар ишлаб чиқаришдаги ортда қолаётгани сабабли автомобилсозлик саноати келажаги учун глобал пойгада америкалик ва хитойлик рақибларга ютқазиб қўйиш хавфи борлиги ҳақида хабар берган эди. Бу, агентлик нуқтаи назаридан, иккита сабабга боғлиқ. Биринчидан, Европа компаниялари арзон электромобиль моделларини лойиҳалашда муваффақиятсизликка учради. Иккинчидан, давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган дастурларнинг қисқартирилиши харидорларнинг Европа электромобилларига бўлган қизиқишини янада пасайтирди.

Киритилди: 09:30 17.09.2024. Ўқилди: 612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!