Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Рақобат қўмитаси Рамазонда “акция сетлар”ни мажбурий тарзда жорий этаётган кафе ва ресторанларни огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси Рамазонда “акция сетлар”ни мажбурий тарзда жорий этаётган кафе ва ресторанларни огоҳлантирди

Бугунги кунда, айрим умумий овқатланиш корхоналари (кафе, ресторан, ошхона в.б) томонидан Рамазон ойида «акция сетлар» (комплекс овқатлар тўплами) жорий қилиниб уларни мажбурий қилиш ҳолатлари, шунингдек минимум нархлар белгилаб ундан бошқа танлов йўқлиги белгиланаётгани ҳамда бу орқали истеъмолчиларнинг эркин танлов ҳуқуқларини чекланаётганлиги аломатлари кузатилмоқда.

✈️ Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг:
4-моддасига мувофиқ, истеъмолчи товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлишини талаб қилиш ҳуқуқларига эга, 21-моддасига асосан сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга ҳақли эмас.
✈️ Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари ўз хизматларини кўрсатаётганда:
— истеъмолчига кўшимча хизмат ва маҳсулотларни олишга қистамаслик (истеъмолчи" сет" кўринишидаги тўпламни рад этса унга таомномадаги бошқа таомга буюртма бериш ҳуқуқини чекламаслик);
— истеъмолчилар соғлиғи учун акс таъсир қилувчи ( аллергия қўзғатувчи ферментлар мавжудлиги инобатга олинмасдан) таомларни овқатлар тўплами таркибида харид қилишига мажбурлаш ҳолатига йўл қўймасликлари лозим.
🇺🇿Зеро, бош қомусимиз Конституциянинг 65 моддасида Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди деб белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси эслатиб ўтади‼️
Умумий овқатланиш корхоналари (кафе, ресторан, ошхона в.б) томонидан бу каби қонунбузиш ҳолатларига йўл қўйиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилган тақдирда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилишини маълум қиламиз,- дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 16:55. Ўқилди: 370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!