Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Рақобат қўмитаси 6 та банкка қарши иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси 6 та банкка қарши иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида оммавий ахборот воситаларида (телевидение, радио, босма нашрлар, интернет ва ижтимоий тармоқларда) жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг реклама ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб бормоқда.

✈️ Жумладан, ўтказилган мониторинглар давомида “Реклама тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар талаблари бузилиши аломатлари билан “HAYOT BANK” АЖ , “YANGI BANK” АЖ, “Aloqa Bank” АТ, “ASIA ALLIANCE BANK” АТБ, "O‘zsanoatqurilishbank" ATБ (SQB), "BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI" АТБ банклари ва “СASH U mikromoliya tashkiloti” МЧЖга нисбатан Кўмита Махсус комиссияси томонидан ишлар қўзғатилди.

Қўзғатилган ишлар белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг якунлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 10:29. Ўқилди: 476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!