Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Рамзан Қодировнинг ўғли Россия Мудофаа вазирлигидаги лавозимга тайинланди

Рамзан Қодировнинг ўғли Россия Мудофаа вазирлигидаги лавозимга тайинланди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли, 16 ёшли Адам Қодиров Россия Мудофаа вазирлигининг Шайх Мансур баталёнига куратор бўлди. Бу ҳақда Давлат думаси депутати Адам Делимхонов маълум қилди.

"Бугун мен Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг Шайх Мансур баталони шахсий таркибига уларнинг янги куратори — Чеченистон Республикаси Қаҳрамони, Чеченистон Республикаси раҳбарининг хавфсизлик хизмати раҳбари Адам Рамзанович Қодировни таништирдим. Бу тайинлов Адамнинг халқимизни диний, оилавий ва маданий қадриятларини асраб-авайлашга қўшган улкан хизматларининг натижаси бўлди”, деб ёзди депутат ўзининг Телеграм- каналида.

Шунингдек, Делимхонов Адам Қодиров Шайх Мансур баталёнининг иккинчи юлдузи билан тақдирланганини таъкидлади. Биринчи юлдузни аввалроқ республика раҳбари Рамзан Қодиров қабул қилган эди.

Кавказнинг биринчи имоми Шайх Мансур номидаги баталён тузилгани октябр ойининг иккинчи ярмида маълум бўлган эди.

Киритилди: 10:18 29.11.2023. Ўқилди: 1373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!