Франциянинг "Пари Сен-Жермен" футбол клуби ва "Реал"нинг собиқ сардори Серхио Рамос муносабатларини расмийлаштиришга яқин турибди. Томонлар шартнома шартлари бўйича келишувга эришдилар.
Энди шартномани имзолаш учун Рамос 6 июль куни бўлиб ўтадиган тиббий кўрикдан ўтиши керак. L'Equipe хабарига кўра, агар унинг натижалари муваффақиятли деб ҳисобланса, у ҳолда шартнома имзоланади.