Украина президенти Владимир Зеленский Германия канцлери Фридрих Мерц билан суҳбатидан сўнг сентябрь ойида Украинага Германиядан ҳаво мудофааси бўйича бир нечта янги ёрдам пакетлари етказиб берилишини маълум қилди.
«Фридрихга Германиянинг ишончли қўллаб-қувватлаши ва украиналиклар ҳаётини ҳимоя қилишдаги етакчилиги учун миннатдорлик билдирдим. Бу ойда Германиядан ҳаво мудофааси бўйича янги пакетлар кутилмоқда», — деди Зеленский.
Янги етказиб беришлар Украина ҳаво мудофаа тизимини янада кучайтиришга қаратилган.