Рафинья жамоадоши Ламин Ямални «Олтин тўп» мукофотини бир неча бор қўлга кирита олишига ишонмоқда.
«Ямал камида 3 бор «Олтин тўп»ни қўлга киритади деб ўйлайман.
Мен учун кўпроқ жамоавий совринлар муҳимроқ. Мақсадим — кундан кунга яхшиланиш», — дейди «Барселона» вингери блогер Адри Контрерас билан суҳбатда.