исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир пайшанба куни эрталаб босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди. Унга кўплаб исроиллик аскарлар ҳамроҳлик қилган.
Фаластин манбаларига кўра, Бен-Гвир муқаддас масжид ҳовлилари бўйлаб провокацион саёҳат уюштирган. исроил аскарлари Бен-Гвир ташрифи чоғида фаластинлик намозхонларнинг Ал-Ақсо масжидига киришига тўсқинлик қилди.
Ўта ўнгчи «Яҳудий куч» партияси раҳбари Бен-Гвир исроиллик кўчманчиларни Ал-Ақсо масжидига бостириб киришга мунтазам равишда гижгижлаши билан танилган. Бу унинг 2022 йил декабрида вазир этиб тайинланганидан бери зиёратгоҳга бешинчи ташрифидир.