Ёзда аёллар терини қуёшдан ҳимоя қилиш учун воситаларидан фойдаланадилар, лекин кўпинча кўз ва лаблар атрофидаги терини унутишади. Аслида ультрабинафша нурланиш ва пигментация пайдо бўлишидан ҳимоя қилиш учун қовоқлар ва лабларга ҳам крем қўллаш тавсия этилади. Восита ҳар икки-уч соатда қайтадан суртилиши лозим.
Жазирамада юз терисини парвариш қилиш ҳақида кўпроқ ўйланг. Кунига икки марта, эрталаб ва кечқурун юзингизни тозаланг. Юзни енгил кремлар ёки гиалурон кислотаси бўлган суюқликлар билан намлаб туринг, улар тезда сўрилади ва терини толиқтирмайди.