Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қуёш электр станциясини тўлиқ ўз ҳисобидан қурганларга компенсация берилиши белгиланган

Қуёш электр станциясини тўлиқ ўз ҳисобидан қурганларга компенсация берилиши белгиланган

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми қуйидаги миқдорларда Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади:

Қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун компенсациялар миқдори ўрнатилган қуввати:

0,5 кВтдан 1 кВтгача бўлганда БҲМнинг 7 баробар;

1 кВтдан 1,5 кВтгача бўлганда БҲМнинг 10 баробар;

1,5 кВтдан 2 кВтгача бўлганда БҲМнинг 15 баробар;

2 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 20 баробар;

5 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 50 баробар (фақатгина янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда).

Киритилди: 09:37 18.09.2024. Ўқилди: 707 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!