Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

“Қўйлиқ” бозори олдида 29 ёшли йигит қўлга олинди

“Қўйлиқ” бозори олдида 29 ёшли йигит қўлга олинди

Бектемир туманида 21 октябрь куни соат 12:30ларда, Бектемир тумани "Қўйлиқ" деҳқон бозори олдида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ходимлари ҳамда туман ЖҚБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик йўналишидаги жиноятчиликка қарши кураш давомида бозор олдидаги ер ости ўтиш йўлагидан ўтиб кетаётган, ҳаракатлари билан ўзида шубҳа уйғотган, Нурафшон шаҳрида яшовчи 29 ёшли фуқаро Х.Ж.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, жинси шимининг чап чўнтагидан қоғоз бўлагига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, ўсимлик моддаси топилиб, баённома асосида расмийлаштириб олинган.

Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика марказининг 23 октябрдаги хулосасига кўра, ушбу модда умумий оғирлиги. 1,14 гр.га тенг "марихуана" гиёҳванд моддаси эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 17:03 27.10.2020. Ўқилди: 2908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!