Қувайтда дрон турар-жой биносига зарба бериши оқибатида икки киши жароҳат олди.
Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
"Бугун эрта тонгда дрон мамлакатнинг жанубий минтақасидаги турар-жой биносига зарба берди. Ҳодиса натижасида икки киши жароҳат олди ва мулкий зарар кўрди", деб маълум қилди вазирлик.
Бундан ташқари, сўнгги 24 соат ичида Қувайт ҳарбий кучлари бешта баллистик ракетани аниқладилар, улардан тўрттаси ушланди ва йўқ қилинди. Ҳаводан мудофаа тизимлари шунингдек, еттита учувчисиз учиш аппаратини аниқладилар, улардан бештаси йўқ қилинди ва иккитаси хавф зонасидан ташқарида қулади.