Бугун 6 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қўшма Штатларда бомба таҳдиди туфайли сайлов участкаларида иш тўхтатилди

Қўшма Штатларда бомба таҳдиди туфайли сайлов участкаларида иш тўхтатилди

Грузияда бомба таҳдиди ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиққач, иккита сайлов участкаси фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда CНН хабар бермоқда .

«Бомба борлиги ҳақида бешта хабар келиб тушди. Уларнинг барчаси ёлғон бўлиб чиқди, бироқ Фултон округидаги иккита участкада биноларни текшириш учун эвакуация қилиш зарурати туфайли ишни ярим соатга тўхтатишга тўғри келди», — дейилади телеканал хабарида.

Маълум қилинишича, ҳозирда ҳар иккала сайлов участкаси ҳам одатдагидек ишламоқда. Шунингдек, ушбу овоз бериш пунктларининг иш вақти ҳар ким ўз овозини бера олиши учун узайтирилиши мумкинлиги қайд этилган.

Киритилди: Бугун 02:22. Ўқилди: 231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!