Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қўшма Штатлар ўзининг стратегик ядровий қуроллари ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини бекор қилди

A A A
Қўшма Штатлар ўзининг стратегик ядровий қуроллари ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини бекор қилди

2023 йил сентябр ҳолатига кўра, Қўшма Штатларда стратегик кучлар учун 3748 та ядро каллаклари мавжуд эди, дея хабар беради Миллий Ядро хавфсизлиги агентлиги (NNSA). Қўшма Штатлар охирги марта бундай маълумотни 2021 йил октябр ойида эълон қилган, шундан сўнг унинг ядровий арсеналининг миқдорий таркиби ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмаган.

Бу рақамлар АҚШнинг ядровий салоҳияти 1967 молиявий йил охиридаги 31 255 та жанговар каллак захираларининг 88% га қисқарганини ва 1989 йил охирида Берлин девори қулагандаги 22 217 тадан 83% га камайганини билдиради. NNSA маълумотларига кўра, жорий 2024 йилда Қўшма Штатлар 3708 та ядро каллакларига эга.

Киритилди: 15:17 20.07.2024. Ўқилди: 1180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!