Қўшма Штатлар Марказий қўмондонлиги раҳбари АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий кучларини кучайтириши фонида Исроилга борди — Тhe Times of Israel.
Исроил оммавий ахборот воситаларига кўра, адмирал Брэд Купер Исроилга юқори мартабали расмийлар билан учрашувлар ўтказиш учун борган. Ҳозирча бу маълумот АҚШ ёки Исроил томонидан расман тасдиқланмаган.
Шунингдек, Қўшма Штатлар президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер ҳам Ғазо ва Эрон масалалари бўйича Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан музокаралар ўтказиш учун Исроилга бориши мумкинлиги хабар қилинмоқда.