Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қўшма Штатлар ҳаво таҳдидига қарши мудофаа бўйича йирик шартнома имзолади

Қўшма Штатлар ҳаво таҳдидига қарши мудофаа бўйича  йирик шартнома имзолади

Қўшма Штатлар Америка ҳудуди ва мамлакатдан ташқарида ҳаво таҳдидидан ҳимоя қилиш хизматини тақдим этиш учун бир неча компания билан 5,4 миллиард долларлик шартнома тузди.

– Мазкур ҳужжат ҳаво таҳдидига қарши тўлиқ шартнома асосида ҳаводан ёрдам кўрсатиш хизматини таклиф этади, – дейилган мамлакат мудофаа вазирлиги баёнотида.

2029 йил 13 октябргача якунланиши кўзда тутилган лойиҳа АҚШда ҳам, хорижда ҳам амалга оширилади. Тегишли буюртмалар Виржинияда жойлашган “Airborne Tactical Advantage”, Невададаги “Blue Air Training”, Пенсильванияда рўйхатдан ўтган “Coastal Defense” ва Шимолий Каролинанинг “Tactical Air Support” компанияларига берилган.

Киритилди: 09:24 11.09.2024. Ўқилди: 753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!