Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қўшма Штатлар Ғазо сектори ичида буфер зона яратилишига қарши — АҚШ Давлат департаменти

A A A
Қўшма Штатлар Ғазо сектори ичида буфер зона яратилишига қарши — АҚШ Давлат департаменти

Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда АҚШ Ғазо сектори ичида буфер зона яратилишига қарши эканлигини билдирди.

Миллернинг таъкидлашича, урушдан кейин Ғазодаги вазиятни ҳал қилиш бўйича АҚШнинг ёндашувини ифодалайдиган беш тамойил қаторига ҳудудни қисқартирмаслик, мажбуран кўчирмаслик, қайта ишғол қилмаслик, қамал ёки блокада қилмаслик ва Ғазодан терроризм платформаси сифатида фойдаланмаслик киради.

"Агар таклиф этилаётган буфер зонаси Ғазо сектори ичида бўлса, бу тамойиллардан бирининг бузилиши бўлади ва биз бунга қаршимиз. Агар бу Исроил ҳудудида бирор нарсага тааллуқли бўлса, мен бу ҳақда гапирмайман – бу қарор исроилликлар томонидан қабул қилиниши керак", — деди Миллер.

Исроил ўтган ҳафта бир қанча араб давлатлари ва Туркияга келажакдаги ҳужумларнинг олдини олиш учун Ғазо сектори билан чегаранинг Фаластин томонида буфер зона яратиш режалари борлигини маълум қилганди, дея хабар беради Reuters.

Киритилди: 15:49 07.12.2023. Ўқилди: 1662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!