Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Қўшкўпирда қамалишдан қўрққан ота алимент пулини тўлади

Қўшкўпирда қамалишдан қўрққан ота алимент пулини тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор фуқаро Т.М.дан ундирувчи М.Р. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.

Ижро ҳужжати бўйича қарздор Т.М. шу кунга қадар алимент пулларини кам миқдорда тўлаб келганлиги оқибатида қарздорлик 27 млн. сўмга етган.

Мажбурий ижро бюроси Қўшкўпир тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан, пули йўқлигини баҳона қилиб келган.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси қарздор Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка доир иш ҳужжатларини тўплаб, судга тақдим қилган.

Маъмурий қамоқ жазосидан қўрққан отадан 27 млн. сўм нақд пуллар вояга етмаган фарзанднинг бир неча ойлар давомида тўланмасдан келинаётган алимент пуллари тўлиқ ундириб берилди.

Киритилди: 20:05 03.07.2025. Ўқилди: 396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!