Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Қишки таътил муносабати билан 26 декабрдан 12 январгача йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида бир қатор темирйўл йўналишларида қўшимча поезд қатновлари ташкил этилади.

“Тошкент – Самарқанд Тошкент” йўналишида 26–31 декабрь ҳамда 4 январь кунлари “Afrosiyob” электропоезди учун жами 14 та қўшимча рейс амалга оширилади. “Тошкент – Бухоро Тошкент” йўналишида эса 26–31 декабрь кунлари 4 та қўшимча «Афросиёб» рейси йўлга қўйилади.

“Тошкент – Хива Тошкент” йўналишида 12 январгача 12 та қўшимча рейс бажарилиши режалаштирилган. Шунингдек, йўловчи оқими юқори бўлган “Тошкент – Хива Тошкент”, “Тошкент – Шовот – Тошкент”, “Тошкент – Қўнғирот Тошкент”, “Тошкент – Термиз Тошкент” ҳамда “Тошкент – Бухоро Тошкент” (Шарқ поезди) йўналишларидаги поездларга ҳар куни 4 тадан қўшимча вагон бириктирилади.

Мазкур чоралар таътил даврида йўловчиларнинг хавфсиз ва қулай сафарини таъминлашга хизмат қилади.

Киритилди: 23:16 24.12.2025. Ўқилди: 310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!