Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"Қуръон"нинг ёқилиши намойишларга сабаб бўлмоқда. Швеция байроғи ёқиб юборилди

"Қуръон"нинг ёқилиши намойишларга сабаб бўлмоқда. Швеция байроғи ёқиб юборилди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг матбуот котиби Иброҳим Калин Туркиянинг Стокголмдаги элчихонаси олдида "Қуръон"ни ёқишга рухсат берилганига муносабат билдирди.

“Стокголмда "Қуръони Карим"нинг ёқиб юборилиши жиноятидир. Биз буни кескин қоралаймиз.

Бизнинг барча огоҳлантиришларимизга қарамай, бу ҳаракатга рухсат бериш нафрат жиноятлари ва исломофобияни рағбатлантиришдир.

Муқаддас қадриятларга тажовуз - бу эркинлик эмас, балки замонавий ваҳшийлик", деди Калин.

Шунингдек, айни дамда "Қурони Карим"нинг ёқилгани намойишларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, ғазабланган намойишчилар Швециянинг Истанбулдаги элчихонаси олдида Швеция байроғини ёқиб юборишди.

Киритилди: 02:51 22.01.2023. Ўқилди: 8125 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!