Алимент тўлаш – ҳар ота-она учун муҳим бўлган масъулият. Оилалар тарқалганда, болалар ота меҳридан маҳрум бўлади.
Кўп оталар фарзандларининг эҳтиёжларини таъминлашдан бош тортиши, ҳатто узоқ жойларга қочиб кетишлари кузатилади. Аммо, алимент тўлмаган оталар Мажбурий ижро бюроси (МИБ) томонидан қидирилади.
Яқинда Э.С. ҳам Тошкентда қурилишда ишлаётгани аниқланиб, топилди. Унга алимент тўлаш ҳақида тушунтириш берилди, ва натижада у 10 630 000 сўм алиментини тўлади.