Қўқондаги махсус қизлар коллежининг қўлга олинган тўрт ходимидан икки нафари жинсий зўравонликда айбланмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди томонидан Қўқон шаҳар прокуратурасининг қизлар учун Қўқон шаҳар Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежининг бир нечта ходимига нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномалари кўриб чиқилди ва қанотлантирилди. Коллеждаги қонунбузарликлар тўғрисида аввалроқ хабар берган эдик.
Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматининг «Газета.uz"га маълум қилишича, коллеж директори Раъно Юлдашева (1960 йилда туғилган) ва омборчиси Одил Шерматов (1955 йилда туғилган) Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Жамоат ишлари бўйича тариб сақловчи Гаппоржон Султонов (1972 йилда туғилган) Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми «а» банди ва 119-моддаси (жинсий этиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Махсус коллежнинг ўқув бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Отабек Рўзиматов Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий этиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.
Manba: gazeta. uz