Қўқон шаҳар. Х.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 09 октябрь куни номаълум шахс шаҳарда жойлашган савдо комплексидаги савдо растаси устида қаровсиз қолдирилган Х.Р.нинг нархи 2.500.000 сўмлик “Red Mi Note-10” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.