Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қўнғирот туманида тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштиришни ваъда қилган тиббиёт ходими ушланди

Қўнғирот туманида тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштиришни ваъда қилган тиббиёт ходими ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўнғирот тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси тиббиёт техниги М.О. фуқаро Д.Е.нинг ишончига кириб, уни 2 500 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали мазкур тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, олдиндан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:39 15.07.2025. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!