Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қундузда юзлаб афғон ҳарбийлари толибларга таслим бўлди

A A A
Қундузда юзлаб афғон ҳарбийлари толибларга таслим бўлди

Тожикистон чегараси яқинида жойлашган Қундуз шаҳрида юзлаб афғон ҳарбий хизматчилари “Толибон”* жангариларига таслим бўлди. Бу ҳақда РИА Новости AFP агентлигига таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Бугун эрталаб аэропортда бўлган юзлаб ҳарбий хизматчилар, полициячилар ва қаршилик кўрсатиш кучлари аъзолари ўзларининг ҳамма қурол-яроғлари билан толибларга* таслим бўлишди”, - деган Қундуз вилояти кенгаши аъзоси Амруддин Вали.

Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазият Америка қўшинлари мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши ортидан кескинлашди. Ҳукумат кучлари жангарилар ҳужумларини қайтаришга уринишмоқда. Маълумотларга кўра, 400 га яқин уезддан 200 дан зиёди “Толибон”* вакиллари назорати остига ўтган.

https://ria.ru/20210811/afganistan-1745305538.html

Киритилди: 23:40 11.08.2021. Ўқилди: 5223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!