Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қримда портлашлар, РФ Storm Shadow ракеталари отилгани ҳақида билдирмоқда

Қримда портлашлар, РФ Storm Shadow ракеталари отилгани ҳақида билдирмоқда

Вақтинча босиб олинган Қримда 1 март куни тушдан кейин портлашлар эшитилди, Россия ҳаво мудофааси ишлади, дея хабар беради маҳаллий манбалар.

Тарғиботчилар ярим оролдаги ракета таҳдиди ва Storm Shadow қанотли ракеталари отилгани ҳақида ёзишган. Евпатория, Саки ва Севастополь туманларида портлашлар эшитилган.

Украинапараст маҳаллий “Крымский ветер” канали Саки туманига, Симферополь яқинидаги Гвардейский ва Севастополга ракеталар тушгани ҳақида ёзади.

Россия барча ракеталар уриб туширилганини ва “шикастланишлар йўқлигини” билдирган.

Киритилди: 08:27 02.03.2024. Ўқилди: 2665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!