Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозондаги BRICS саммитининг якуний декларацияси қабул қилинди

Қозондаги BRICS саммитининг якуний декларацияси қабул қилинди

Қозондаги BRICS саммитининг якуний декларацияси қабул қилинди.

Декларация 43 саҳифа ва 134 параграфдан иборат. Ушбу декларация дунёдаги вазиятга умумий баҳо беради, Россиянинг BRICS раислиги натижаларини сарҳисоб қилади, шунингдек, узоқ муддатли истиқболда ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилайди.

Декларациядаги асосий бандлар қуйидагилардан иборат:

◾️ Биз Фаластин давлатининг БМТ тўлақонли аъзоси бўлишини қўллаб-қувватлаймиз;

◾️ Биз Украина ва унинг атрофидаги вазият бўйича тегишли форумларда, жумладан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва БМТ Бош Ассамблеясида баён этилган миллий позицияларни қайд этамиз. Барча давлатлар ўзларининг мавжудлиги ва тамойилларида БМТ Низомининг мақсад ва қоидаларига мувофиқ ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидлаймиз;

◾️ Биз коинотда қурол жойлаштиришнинг олди олинишини қўллаб-қувватлаймиз;

◾️ Биз ривожланаётган давлатларнинг глобал жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлашга чақирамиз. Шунингдек, “Глобал Жануб” мамлакатларининг BRICS ташкилотига бўлган қизиқишини қутлаймиз;

◾️ Биз иқлим ўзгаришига қарши курашиш баҳонасида бир томонлама чора-тадбирлар кўрилишига қаршимиз;

◾️ Биз Жаҳон савдо ташкилотининг (ЖСТ) ислоҳотини қўллаб-қувватлашга қаратилган чоралар ҳақидаги қарорни қутлаймиз.

Киритилди: Бугун 10:50. Ўқилди: 843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!