Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Киев БМТ бош котибини персона нон грата деб эълон қилмоқчи

Киев БМТ бош котибини персона нон грата деб эълон қилмоқчи

Украина Исроилдан кейин БМТ бош котиби Антониу Гутерришни персона нон грата деб эълон қилиши мумкин. Бу тахминни Исроилнинг Кан давлат радиостанцияси БМТ бош котибининг Қозондаги BRICS давлат раҳбарлари саммитидаги иштироки муносабати билан билдирган.

“БМТ бош котиби энди Украинада ҳам персона нон гранта бўлиши мумкин. Чунки у Ғарбнинг Россияни яккалаб қўйиш ҳақидаги баёнотларига зид равишда BRICS саммитида иштирок этишга қарор қилди”, дея таъкидлайди радиостанция.

Радиостанциянинг эслатишича, 2 октябрь куни Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац Гутерриш Эроннинг ракета зарбасини қораламаганини баҳона қилиб, уни персона нон грата деб эълон қилганди.

Гутерриш бугун 23 октябрь куни Қозонга BRICS давлатлари раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун келди.

BRICS ассоциацияси 2006 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан ташкил этилган ва 2011 йилда унга Жанубий Африка аъзо бўлган. 2024 йилнинг 1 январида Миср, Эрон, БАА, Саудия Арабистони ва Эфиопия гуруҳнинг тўлиқ аъзоси бўлди.

Қозондаги саммит ассоциациянинг янги аъзолари иштирок этадиган биринчи саммит бўлади. Унда 30 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Киритилди: 23:55 23.10.2024. Ўқилди: 1145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!