Бугун 19 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистонликлар Исроилга визасиз бориши мумкин

Қозоғистонликлар Исроилга визасиз бориши мумкин

Қозоғистон ва Исроил ўртасида визасиз режим 2027 йил бошида жорий этилиши мумкин. Тегишли келишув имзоланганидан сўнг Қозоғистон Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ давлатлари орасида фуқаролари Исроилга визасиз кириши мумкин бўлган биринчи давлатга айланади. Бу ҳақда “Тizgin.кz” хабар берди.

Икки давлат ўртасидаги келишув 2027 йил бошида имзоланиши мумкин. Исроилнинг Қозоғистондаги элчиси Йоав Бистрицкий журналистларга берган интервьюсида мамлакатлар ўртасида визасиз режим жорий этиш бўйича келишув тайёрланаётганини маълум қилди.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Исроил томони визаларни бекор қилишга рози бўлган. Ҳозирда тегишли келишув устида иш олиб борилмоқда.

“Биз Қозоғистон ва Исроил ўртасида визасиз режим тўғрисидаги келишув имзоланишини кутмоқдамиз. Уни Исроил ташқи ишлар вазирининг ташрифи давомида имзолаш режалаштирилган. Ҳозир бу борада иш олиб боряпмиз. Аниқ сана ҳозирча йўқ, бироқ бу 2027 йил бошида амалга ошишига умид қилмоқдамиз”, деди Бистрицкий.

Унинг таъкидлашича, келишув кучга киргач, Қозоғистон фуқаролари Исроилга визасиз бориш имкониятига эга бўлади.

“Қозоғистон фуқаролари Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда Исроилга умуман визасиз ташриф буюриш имкониятига эга бўладиган биринчи давлат фуқаролари бўлади. Исроил бу босқичга аллақачон рози, ҳозир эса келишув имзоланишини кутмоқдамиз”, дея қўшимча қилди элчи.

Киритилди: Бугун 00:40. Ўқилди: 546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!