Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистонлик қиз Ҳабиб Нурмагомедовнинг Instagram’даги танловида машина ютиб олди

Қозоғистонлик қиз Ҳабиб Нурмагомедовнинг Instagram’даги танловида машина ютиб олди

Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида яшовчи Сауле Болатбоева UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов томонидан Instagram да уюштирилган гив-танловда суперютуқ Toyota Camry автомашинасини ютиб олди, деб хабар беради Zakon.kz .

30 декабрь куни жонли эфирда ғолибни автоматик танлов генератори орқали аниқлаймиз, бундан ташқари барча обуналарни текширамиз. Совғалар кутмоқда , деб ёзганди Ҳабиб Нурмагомедов бир неча кун олдин ўзининг аккаунтида.

Қизнинг ғолиб бўлганлиги ҳақида Instagram даги аутолифе_алматй гуруҳида ёзилди. Шунингдек, улар Ҳабиб Нурмагомедовнинг расмий аккаунтидан чиқилган жонли эфир видеоларини ҳам жойлаштирди.

Кейинчалик Болатбоеванинг ўзи Instagram даги Stories бўлимида Нурмагомедовдан машина ютгани ҳақида хабар қилди. Қизни совғасини олиш учун Москвага таклиф қилишди. Ҳабибнинг шахсан ўзи машина калитини топширади.

Киритилди: 11:40 01.01.2019. Ўқилди: 2154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!