Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистонлик аёлнинг номида 223 та автомобиль борлиги аниқланди

Қозоғистонлик аёлнинг номида 223 та автомобиль борлиги аниқланди

Қозоғистон пойтахти Астанада яшайдиган аёлининг номида 223 та автомобиль борлиги аниқланди. Бу ҳақда Zakon.kz'га таяниб "Дарё" хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, аёлнинг тўланмаган солиқлардан қарздорлиги аниқланган. Шундан сўнг унинг ҳисоб рақамлари ва карталари музлатилган. Номида 223 та автомобиль борлигини эса, аёл суд ижрочиларидан билган.

Қозоғистонлик депутат Шакир Хахазовга кўра, мамлакатда минглаб одамлар ўз номига нималар расмийлаштирилганидан бехабар. Депутат молия вазиридан вазиятга зудлик билан аралашиб, мазкур муаммога ечим топишга чақирди. Шакир Хахазов Қозоғистон солиқ тўловчилар базасида йўл қўйиладиган қўпол хатолар учун ҳеч ким жавобга тортилмаслигидан ҳам норозилигини билдирган.

Manba: zamin.uz

Киритилди: 00:25 06.12.2018. Ўқилди: 1770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!