Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистонга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Қозоғистонга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Қозоғистон Республикасига кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга кириш ва чиқишда фуқароларимизга барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон-Қозоғистон ёки Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда нафақат Қозоғистонга, балки Россия Федерациясига ҳам киришда ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигига олдиндан ишонч ҳосил қилиш лозим, чунки Россия ва Қозоғистон ўртасидаги маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги келишувларга мувофиқ Қозоғистоннинг ваколатли органлари Россия Федерациясининг миграция ва бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши ёки тўланмаган жарималар мавжудлиги бўйича текширув ўтказадилар.

Агар Россия Федерациясида бўлиш даврида қайд этилган қоидабузарлик ёки тўланмаган жарима аниқланса, Қозоғистон томони Ўзбекистон фуқаросининг Қозоғистонга кириши ёки чиқишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Киритилди: 19:55 08.05.2024. Ўқилди: 1497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!