Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистонда янги партия рўйхатдан ўтказилиши мумкин

Қозоғистонда янги партия рўйхатдан ўтказилиши мумкин

Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ынтымақ»(Бирдамлик) сиёсий партиясини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризанинг қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома эълон қилди. 4 ой ичида маъмурият расмий рўйхатга олиш учун барча керакли ҳужжатларни тақдим этиши керак. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Бўтакўз Жақселекова Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

– 11 май куни партия таъсисчиларнинг биринчи қурултойини ўтказди. Барча керакли ҳужжатлар олинганидан кейин вазирлик навбатдаги текширувни ўтказади, - деди Бўтакўз Жақселекова.

Бугунги кунда Қозоғистонда 7 та партия бор: Amanat партияси, Қозоғистоннинг “Ақ Жол” демократик партияси, Қозоғистон Халқ партияси, «Ауыл» Халқ демократик ватанпарварлар партияси, Умуммиллий социал-демократик партияси, «Байтақ» Қозоғистон яшиллар партияси ва Respublica партияси.

Киритилди: 11:44 18.05.2024. Ўқилди: 1275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!