Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси бирданига 35та жиноятда айбланмоқда

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси бирданига 35та жиноятда айбланмоқда

Ғарбий Қозоғистон вилояти полициячилари томонидан Ўзбекистон фуқаросига нисбатан бирданига 35та жиноят иши қўзғатилди.

«Хабар 24» телеканали маълумотларига кўра, фирибгар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келиб, одамларни алдаган. Ушбу шахс Уральскдаги корхонанинг директори бўлган ва аҳолига арраланган бинокорлик материаллари бўйича ўз хизматларини таклиф қилган.

Сохта тадбиркор фуқаролардан тўловни олдиндан олган, сўнг изсиз ғойиб бўлган. Шу тариқа у бир йил давомида ҳаракат қилди. Натижада, алданган одамлар полиция мурожаат қилишди. Тергов давомида аниқланишича, тахминан 40 киши Ўзбекистон фуқаросининг алдови қурбонига айланган.

«Қозоғистон Республикаси ҳудудини Петропавловск шаҳрида тарк этишга уриниш чоғида фуқаро Ю. қўлга олинди, ҳозирги вақтда унга нисбатан Уральск шаҳри суди томонидан эҳтиёт чораси қўлланди - қамоққа олиш», - дея маълум қилди Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Ички ишлар департаменти Давлат тили ва ахборот бошқармаси бошлиғи Иброҳим Жусупкалиев. 

Kun.uz

Киритилди: 16:50 10.08.2018. Ўқилди: 1377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!