Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистонда Туркистон вилояти пайдо бўлди

A A A
Қозоғистонда Туркистон вилояти пайдо бўлди

Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти номи Туркистон деб ўзгартирилди. Эндиликда вилоят маркази Чимкент эмас, Туркистон шаҳри бўлади. Бу ҳақда "Tengrinews.kz" хабар бермоқда, деди "azon.uz".

Президент Нурсултон Назарбоев 19 июнь куни “Қозоғистон Республикаси маъмурий-ҳудудий   тузилишининг айрим масалалари тўғрисида”ги қонунга имзо чекди.

Қонунга кўра, Шу пайтгача Жанубий Қозоғистон вилоятининг маркази бўлиб келган Чимкент республика бошқарувидаги шаҳарга айлантирилди. Энди у Остона ва Алмати сингари аҳоли бир миллиондан ошган шаҳарлар сафидан ўрин олди.

“Асрлар давомида Қозоқ хонлиги ва бутун турк дунёсининг сиёсий ва маънавий юраги бўлиб келган Туркистон шаҳри вилоят маркази бўлди”, – деди Назарбоев. Унинг таъкидлашича, маъмурий фнкцияларни сифатли тарзда амалга ошириш учун Туркистон вилоятида барча имкониятлар мавжуд.

Киритилди: 13:32 20.06.2018. Ўқилди: 2698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар